-
Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида сув хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тарафдори
2024-11-30 216Сўнгги йилларда сув хавфсизлигини таъминлаш масаласи Марказий Осиё минтақаси учун муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири айнан Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш масалаcи бўлиб қолмоқда. Хусусан, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида Марказий Осиё минтақасида амалий ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, шу жумладан, минтақа давлатлари билан турли йўналишлар, айниқса, экология ва табиатни муҳофаза қилиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасидаги яқин ҳамкорликни кучайтириш (91-мақсад) ҳамда мамлакатимизда сув билан боғлиқ муаммоларга босқичма-босқич ечимлар топиш (62-73-мақсадлар) устувор мақсадлар сифатида қайд этилган.
-
"Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!" Янги Ўзбекистон Конституцияси: яратилиши, қабул қилиниши ва ижро этилиши
2024-11-30 223Бу йил мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами "Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!" деган бош ғоя асосида кенг нишонланади. Янги Ўзбекистон ҳаётининг турли соҳаларида изчил давом этаётган кенг кўламли, қамровдор ва шиддатли ислоҳотлар натижаларини мустаҳкамлашда янги таҳрирдаги Конституциямизнинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.
-
Миллий армия – Янги Ўзбекистон барқарорлигини таъминлашнинг ишончли кафолати
2024-11-29 129«Миллий армиямиз ва халқимизнинг фаол ҳамкорлиги туфайли Қуролли Кучларимиз мамлакатимиз тараққиёти, тинчлиги ва барқарорлигининг ишончли кафолатига, чинакам жасорат ва матонат мактабига айланмоқда».
-
Ўзбекистонда маҳалла институти - инсон қадрини юксалтиришнинг муҳим платформасидир
2024-11-29 166Маҳалла – халқ билан мамлакат ўртасидаги ишонч кўприги сифатида хизмат қиладиган, инсонни жамиятнинг бир қисми бўлишга ўргатадиган, уни бағрикенглик ва халқпарварлик руҳида тарбиялайдиган макондир. Мамлакатимизда 9 435 та маҳаллалар бўлиб, уларнинг ўзига хос номлари бизга тарихдан сўзлайди. Чунки уларда халқимизнинг узоқ ва шонли тарихи, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаёти, маданий мероси акс этади.