-
Ўзбекистон барқарор келажак йўлида: экологик ташаббуслар ва халқаро ҳамкорлик
2024-11-12 234Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11-13 ноябрь кунлари Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси доирасидаги Иқлим ўзгаришларига қарши курашиш бўйича жаҳон саммитида иштирок этади.
-
Ўзбекистон: сувни тежаш - келажакни асрашдир
2024-11-12 261Сув – энг муҳим ҳаётий ресурс. Дунёда кечаётган ҳозирги глобаллашув жараёнида ушбу ресурснинг қадри ва қиймати тобора ошиб бормоқда.
Вақтида таъсирчан чоралар кўрилмаса, сув тақчиллигининг оқибатлари Марказий Осиёдаги ижтимоий-иқтисодий барқарорликка жиддий путур етказиши муқаррарлигини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан сув хўжалиги соҳасини комплекс ривожлантириш, мавжуд сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, жумладан, рақамли ва сувни тежовчи суғориш технологияларини кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада натижаларга эришилаяпти.
-
Ўзбекистон Яқин Шарқдаги можарони тинч ва мулоқот йўли билан ҳал қилиш тарафдори
2024-11-12 219Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёз шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари Араб-Ислом қўшма саммитида иштирок этади.
Иккинчи бор ўтказилаётган Араб-Ислом қўшма саммити Саудия Арабистони ташаббуси билан ташкил этилган. Анжуманда Яқин Шарқ муаммосини ҳал қилиш, хусусан, Исроилнинг Фаластин ва Ливандаги ҳарбий ҳаракатларини тўхтатиш юзасидан олий даражада фикр алмашиш режалаштирилган.
-
Ўзбекистонда меҳнат мигрантлари ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш - давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир
2024-11-12 209Сўнгги йилларда Ўзбекистонда миграция сиёсатига гуманитар жиҳатдан алоҳида эътибор берилмоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда фуқаролар учун миграция жараёни хавфсиз, қонуний ва қулай бўлишига қаратилган ўзига хос механизм ишлаб чиқилган бўлиб, у учта асосий йўналишни ўз ичига олади:
-
Аждодлар мероси Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва миллий ўзликни шакллантиришга қандай таъсир кўрсатади
2024-11-08 247Инсоният ўз тараққиёти босқичида ўзидан олдинги инсонларнинг билим ва тажрибаларидан унумли фойдаланади ва айни вақтда уни янги тажрибалар орқали бойитишда давом этади.
Ўзбекистон бугун янги тараққиёт босқичига қадам қўяркан, янги ривожланиш ва янги жамият фалсафаси, яъни “Янги Ўзбекистон” феномени илгари сурилмоқда. Шу сабабдан биз бугунги кунда ушбу ғоя фалсафаси атрофида жамиятни жипслаштириш учун хизмат қиладиган, аждодларимизнинг миллий меъросидан унумли фойдаланишимиз лозим.